Спорт | 10:20 / 27.11.2018
10558
2 дақиқада ўқилади

Спортчиларимиз Таэквондо ITF бўйича биринчи!

Жорий йилнинг 17-18 ноябрь кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида Таэквондо ITF бўйича Grand Prix Almaty очиқ кубоги бўлиб ўтди. Мусобақаларда уч давлат – Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистондан келган спортчилар иштирок этдилар.

Ҳусниддин Қурбонов ҳамда Константин Климов бошчилигидаги жами 103 нафар таэквондочилар Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилдилар ва умумжамоа ҳисобида юртдошларимиз спортчилар сони бўйича ҳам, қўлга киритилган олтин медаллар сони бўйича ҳам биринчи ўринни қўлга киритдилар. Қозоғистонлик спортчилар иккинчи, Қирғизистон вакиллари учинчи ўринни эгалладилар.

Ўзбекистон жамоалари орасидан Дониёр Саломов бошчилигидаги «EDEN SPORТ» жамоасининг ютуқлари алоҳида эътирофга сазовор. Бу жамоанинг 17 нафар спортчилари махсус техника, тул ва спарринг бўйича иштирок этдилар ва қуйидаги медалларни қўлга киритдилар:

1. 6 та олтин;

2. 6 та кумуш;

3. 8 та бронза.

Бу албатта спортчилар ва мураббийларнинг кўп йиллик меҳнат ва изланишлари яхши самара берганини англатади. Зеро бу жамоанинг ҳар бир аъзоси 1-2 тадан медалларни қўлга киритган ҳолда Ватанга қайтдилар.

Биз Ўзбекистон байроғини юқори кўтарган спортчиларимиз билан ҳақли равишда фахрланамиз ва ва улардан жаҳон миқёсидаги янги ютуқларни кутиб қоламиз!

Мавзуга оид