Чили ички ишлар вазири телефонга чалғиб қўлини синдириб олди
Чили ички ишлар вазири Андрес Чадвик Сантьягодаги “Ла Моледа” президент саройида йиқилиб тушиб, қўлини синдириб олди ва оёғи пайи чўзилди.
El Desconcierto нашрининг маълум қилишича, воқеа 26 ноябрь эрталаб юз берган. Вазир мобил телефонига чалғиши оқибатида зинадан йиқилиб кетган.
Вазир жароҳатига қарамай, ўша куни ишини давом эттирган, чунки президент Себастьян Пиньера билан учрашиши керак бўлган. Бироқ вазир атрофидагилар унга шифокорга кўринишни маслаҳат қилишган.
Вазир шифохонага етказилган ва унга ўнг қўли синиши, чап қўли дарз кетиши, тўпиғи пайи чўзилиши ва кўплаб лат ейишлар ташхиси қўйилган. Унинг иккала қўлига ҳам бандаж солинган. Ҳозир уни операция қилиш масаласи ҳал қилинмоқда.
Мавзуга оид
09:24 / 27.09.2024
Ўтган 8 ойда Ўзбекистонга кунига 10 минг донадан ошиқ телефон олиб кирилгани маълум қилинди
12:14 / 26.09.2024
iPhone 16'даги ўзгаришлар ва “понт” учун 3 карра тўлов — Apple кутилмаларни оқлаяптими?
10:39 / 04.09.2024
Украинада уч вазир ва фонд раҳбари истеъфога чиқди
14:46 / 31.08.2024