13:18 / 28.11.2018
31987

Фото: Мудофаа вазирлиги қўшинларини тўсатдан текшириш давом этмоқда. Қўшинлар ўқув-жанговар вазифаларни бажариш пунктларига ташланди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси президентининг тегишли фармойишига мувофиқ, 26 ноябрь эрта тонгда Мудофаа вазирлиги қўшинлари ўқув тревогаси бўйича кўтарилган бўлиб, ҳозирда ҳам унинг доирасидаги ташкилий тадбирлар давом этмоқда. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати Kun.uz’га хабар берди.

Мамлакат Мудофаа вазирлиги қўшинлари жанговар шайлигини мажмуавий текширишнинг иккинчи босқичида жанговар ҳаракатларни бажаришда белгиланган пунктларга шахсий таркиб ҳамда ҳарбий техникаларнинг автомобиль ва темирйўл техникаси ёрдамида олиб ўтилиши билан қўшинларнинг тезкорлиги ҳамда шайлиги намойиш этилди.

Шундай қилиб, Мудофаа вазирлиги қўшинлари саккизта полигонга жойлаштирилди. Ўқув машғулотлари бўйича навбатдаги ҳаракатлар «Шўрсу», «Ангрен», «Фориш», "Каттақўрғон", «Нуристон», «Термиз» ва «Нукус» полигонларида бўлиб ўтяпти, ҳарбий округларнинг бирлашган гуруҳлари очиқ ҳудудга жойлаштирилди ва махсус операцияларни ўтказиш режалаштирилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Разведка маълумотлари асосида куч ва воситаларнинг асосий йўналишлари белгилаб берилди. Мобил бошқарув пунктларида ишлар уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда.

Бўлинмаларни бошқариш ва ҳаракатларини мувофиқлаштиришда энг муҳим жиҳат — бу, шубҳасиз, барқарор алоқанинг ташкил экани. Қўшинларда алоқанинг узлуксизлиги таъминланган ва мунтазам қўллаб-қувватланмоқда.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Шу куннинг ўзида штурм ҳамда қўниш имкониятига эга авиация техникалари ёрдамида шахсий таркибни десантлаштириш масалалари кўриб чиқилди, жанговар самолёт ва вертолётлар асосий аэродромлардан захирадаги ҳарбий округларнинг аэродромларига олиб ўтилди. Куч тузилмаларининг бошқарув органлари билан мустаҳкам алоқалар ўрнатилди.

Ўта муҳим ва тоифаланган объектларни қўриқлаш ва ҳимоя қилишда қўриқлов бўлинмалари жанговар ҳолатда хизматни амалга оширишига ўтказилди.

Жанговар вазифаларни бажариш пунктларида алоҳида ўқув ҳудудлари ташкил этилди, бу ерда ҳарбий хизматчилар ўзларининг жанговар тайёргарлик борасида кўникмаларини оширяпти.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

 

Top