Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Керчь бўғозидаги воқеадан кейин украиналиклар орасида хорижда уй сотиб олишга қизиқиш кескин ошди
Украинада 2018 йил ноябри охирида хорижда уй харид қилиш ёки ижарага олиш имкониятларини кўриб чиқаётган фуқаролар сони кескин кўпайди. Бу ҳақда Prian.ru материалларида айтилган.
Риелторлар маълумотларига кўра, украиналиклар асосан Болгария, Испания, БАА ва Кипрдаги объектлар билан қизиқмоқдалар. Prian.ru’да Украинадан мурожаатлар сони ошгани 25 ноябрь, чоршанба ўрталаридан қайд қилинган. Гап чоршанба кундаги кўрсаткичлар ундан аввалги якшанба, душанба ва сешанба кунларидаги кўрсаткичларга нисбатан 2 марта ошгани ҳақида бормоқда.
“Буни тасодиф деб бўлмайди. Геосиёсат ёки муҳим иқтисодий ҳодисалар кўпинча харидорларнинг қизиқишига таъсир қилади. Мисол учун, уч йил аввал Грециядаги ғалаёнлар вақтида қисқа муддатда – тахминан бир ойда бу давлатга талаб икки мартадан кўпроққа ошган. Августнинг иккинчи ярмидан бошлаб россияликлар, украиналиклар, қозоғистонликлар Туркиядан таклифлар билан 2 марта кўпроқ қизиқа бошлашган. Бундай қизиқиш ҳар доим ҳам битимлар билан тугамайди, бироқ биз бу вазиятда айнан мурожаатлар ўсишини қайд қиламиз”, дейилган материалларда.
25 ноябрда Керчь бўғозида Украинанинг учта ҳарбий кемаси Россия чегарасини бузгани учун Федерал хавфсизлик хизмати томонидан ушланган. Шундан кейин Украинанинг бир қатор вилоятларида ҳарбий вазият киритилган.