Жаҳон | 12:48 / 29.11.2018
19995
1 дақиқада ўқилади

78 ёшли маҳбус 90 та қотилликни содир этганини тан олди

Фото: AP

АҚШда 78 ёшли махбус Сэмьюэл Литтл 90та қотилликни содир этганини тан олди. Бу ҳақда ФҚБ маълумотларига таяниб, National Public Radio хабар бермоқда.

2014 йилда Литтл уч нафар аёлни ўлдиргани учун умрбод озодликдан маҳрум этилган, бироқ судда у ўз айбини тан олишдан бош тортган. 2018 йилнинг баҳорида у 1970 йилдан 2005 йилгача бўлган вақт оралиғида жами 90 та қотилликни содир этгани ҳақида маълум қилди.

«Бугунги кунга келиб, [терговчилар] жамоа томонидан 34 та қотиллик ҳолати тасдиқланди, кўплаб ишлар ҳали ўз тасдиғини кутмоқда», - дейилади ФҚБ баёнотида.

Таъкидланишича, Литтл кўп ҳолатларда фоҳишалик билан шуғулланган ва гиёҳванд бўлган аёлларни ўлдирган. Бундан ташқари, ФҚБ маълумотларига кўра, унинг қурбонлари аҳолининг ижтимоий ҳимояланмаган гуруҳларига тегишли бўлган, шунинг учун уларнинг ўлими ҳақида ҳеч ким полицияга хабар бермаган ва бу ҳолатлар тегишли тарзда суриштирувдан ўтказилмаган.

Мавзуга оид