ЕИ: Туркия визасиз режим учун мезонларни бажаришга яқин
Анқара ва Брюссель Шенген ҳудуди билан визаларни бекор қилиш учун зарур бўлган 72та мезон бўйича мулоқотни якунлашга жуда яқин турибди. Бу ҳақда иммиграция, ички ишлар ва фуқаролик масалалари бўйича еврокомиссар Димитрис Аврамопулос Европа иттифоқи ҳамда Туркия ўртасида виза режимини соддалаштиришга доир музокаралар ҳақида изоҳ бериб, маълум қилди.
«Биз 72та мезонни бажариш жараёнини якунлашга жуда яқинмиз. Туркия ҳукумати уни яқин вақт ичида якунлашга қатъий қарор қилган», - деди Аврамопулос.
Еврокомиссар сўзларига кўра, визасиз режимни жорий этиш масаласида «ижобий сигналлар» мавжуд. Аврамопулоснинг қўшимча қилишича, Туркия ҳукумати бажариши лозим бўлган 72та шартдан еттитаси қолди.
Брюссель вакилининг билдиришича, ЕИ Туркияни стратегик шерик сифатида кўришда давом этади.
Шунингдек, Аврамопулос терроризмга қарши кураш соҳасида Туркия ва ЕИ ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳимлигини таъкидлади.
Мавзуга оид
18:48 / 05.11.2024
Green Card учун онлайн рўйхатдан ўтиш 2 кунга узайтирилди
22:25 / 04.10.2024
Мўғулистон визаларни электрон шаклда беришни бошлади
22:50 / 04.09.2024
АҚШ хорижлик талабаларга виза бериш жараёнини соддалаштирди
13:09 / 31.08.2024