Германия «Шимолий оқим - 2» ва Керч бўғозидаги вазиятни аралаштирмасликка чақирди
Германия иқтисодиёт вазири Петер Альтмайернинг маълум қилишича, мамлакатининг «Шимолий оқим - 2» газ қувури лойиҳасига бўлган садоқати Керч бўғозидаги вазиятни юмшатишга қаратилган саъй-ҳаракатларга таъсир кўрсатмайди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Альтмайердан Германиянинг Россиядан Европага Украинани четлаб ўтган ҳолда газ қувури қуриш устида ишлашга розилиги, Россия-Украина муносабатларидаги кескинликни камайтириш бўйича саъй-ҳаракатларга путур етказаётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ сўрашди.
«Бу иккита алоҳида масала», - дея таъкидлаб ўтди вазир.
Шунингдек, у Керч бўғозидаги ҳодисадан кейин қўлга олинган украиналик денгизчиларни озод қилишга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Порошенко Россия билан кенг миқёсли уруш хавфи ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
09:22
Украиналик фаоллар яна Навалнаянинг нутқини тўхтатишга уринди
07:56
Пентагон Украинага ёрдам учун қолган пул миқдорини эълон қилди
21:13 / 12.11.2024
Суджаликлар яна бир бор ўз яқинлари эвакуацияси учун гуманитар йўлак сўради
20:43 / 12.11.2024