Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонлик депутат ўзбекистонлик мигрантларни патентларга ўтказишни таклиф қилди
Фото: Табылды Кадырбеков
Қирғизистон парламенти мажлисида депутат Кенжабек Бокоев Ўзбекистондан келган меҳнат мигрантларини патентларга ўтказишни таклиф қилди. Бу ҳақда For.kg хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, Қирғизистонда 100 мингга яқин ўзбекистонлик ишлайди.
«Қирғизистонликлар Россияда патент бўйича ишлайди. Биз Ўзбекистондан бўлган 100 минг мигрантни ҳам патентларга ўтказишимиз мумкин. Мен Давлат миграция хизмати вакиллари билан гаплашдим, улар рози. Агар рухсатнома нархи 500 сом (7 АҚШ долларидан кўпроқ) бўлса, унда ойига 50 миллион (715,6 минг АҚШ доллари) миқдорида маблағ тўпланади. Бу мактаб қурилиши қийматига тенг», - дея таъкидлаб ўтди депутат.
Депутатнинг қўшимча қилишича, баъзи маълумотларга кўра, мигрантлар чегарачиларга кириш учун 2 мингдан 5 минг сомгача (28 доллардан 71 долларгача) пул тўлайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Москвада мигрантлар учун патент нархи ошиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
21:14 / 04.02.2026
АҚШ узоқ вақт давомида Марказий Осиёга етарлича эътибор бермади – Гор
20:49 / 02.02.2026
Европарламентда Европа Иттифоқининг Қирғизистонга нисбатан сиёсати танқид қилинди
13:10 / 02.02.2026
ЕИ Қирғизистонга қарши санкциялар режасини муҳокама қилмоқда
07:40 / 02.02.2026