«Трибуна» чоршанба оқшомида ўтказилган ЕЧЛ ўйинлари натижаларини келтириб ўтади. Бу ўйинлардан кейин «Атлетико» «Порту», «Шальке» ва Дортмунднинг «Боруссия» клублари ҳам кейинги босқич масаласини ҳал қилган жамоалар қаторига қўшилди. Ўтган мавсумда финалда ўйнаган «Ливерпуль» эса бу мавсумда гуруҳда қолиб кетиши мумкин.

«Атлетико» «Монако»ни қулатди

A гуруҳи
«Атлетико» (Испания) - «Монако» (Франция) - 2:0 (2:0)
Голлар: Коке, 2 (1:0). Гризманн, 24 (2:0).
Аниқ ижро этилмаган пенальти: Фалькао, 83 (хато)
«Атлетико»: Облак, Ариас, Савич, Эрнандез, Филипе Луис, Коке (Витоло, 46), Эрнандес, Партей, Лемар (Калинич, 63), Корреа (Сауль, 69), Гризманн.
«Монако»: Бенальо, Бьянкон, Б.Бадиашиле, Жемерсон, Раджи, Шадли (Диоп, 63), Массенго, Тилеманс, Головин (Тюрам-Юльен, 63), Силла (Фалькао, 55), Грансир.
Огоҳлантиришлар: Гризманн, 45. Тилеманс, 54. Савич, 62. Бьянкон, 68. Партей, 86. Филипе Луис, 90+1.
Четлатиш: Савич, 82 (қўл билан ўйин, иккинчи сариқ карточка).
Ҳакам: Гестраниус (Финляндия).
28 ноябрь. Мадрид. «Ваньда Метрополитано» стадиони

Бу мавсум «Монако» учун барча фронтларда жуда муваффақиятсиз кечмоқда. Эҳтимол шу туфайли Тьерри Анри «Атлетико»га қарши ўйинда таркибни тубдан ўзгартирган ва асосан ёш футболчиларни майдонга ташлагандир. Лекин клубда Европа Лигаси учун имконият бор эди. Бир неча кун олдин «Монако» Франция чемпионатида ниҳоят ғалабага эришиб, 12 учрашув давом этган ғалабасиз сериясига якун ясаганди. Шундан сўнг Анри Бенжамин Хенрихс, Радамель Фалькао, Софьян Диоп ва Юсеф Аита Беннассерни захира ўриндиғида қолдирди. Головин яна асосий таркибда тушди. 

Биринчи бўлимда воқеалар ривожи мантиқан давом этди. 2:0 - «Атлетико» фойдасига. Мадридликлар ўйинни ишонч билан назорат қилишди ва рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмади. Биринчи гол 87-сонияда Коке томонидан урилди, бу гол «матрасчилар»нинг ЕЧЛ тарихида урган энг тезкор голи, монегаскликларнинг турнир тарихида ўтказган энг тезкор голи бўлди.

Иккинчи бўлимда Анри майдонга Фалькао, Диоп ва Тюрам-Юльенни туширди. Монегаскликлар ўйинида кучайиш сезилди, Фалькаода голли вазиятлар бўлди. Ўйин охирида «Атлетико» ўзи муаммо туғдирди. Тилеманснинг жарима майдонига узатмасини Савич қўли билан қайтарди — «нуқта»ни кўрсатди. Стефанга эса иккинчи сариқ карточкани. Аммо Фалькао тепган тўп дарвозага аниқ бормади. Бу турнирдаги биринчиси эмас, бунгача у «Тоттенҳэм» ва «Сити» дарвозаларига ҳам пенальтидан гол ура олмаганди.