Порошенко НАТОни Азов денгизига кемалар жўнатишга чақирди
Украина президенти Пётр Порошенко НАТОга аъзо давлатларни Азов денгизига кемалар жўнатишга чақирди, дея ёзади Bild.
Хабар қилинишича, Киев «энг яқин иттифоқчилардан» бири, деб ҳисобловчи Германиядан алоҳида умид қилмоқда.
Порошенко Германия канцлери Ангела Меркель 2015 йил Минскда бўлиб ўтган музокараларда иштирок этганини ёдга олди. Унинг сўзларига кўра, ўшанда у мамлакатни «қутқарган».
- Умид қиламизки, у бошқа иттифоқдошларимиз билан бирга Украинани яна бир бор қўллаб-қувватлайди, - дея маълум қилди Украина президенти.
Шунингдек, Пётр Порошенко Европадаги иттифоқчиларни Керч бўғозидаги воқеадан кейин Россияга қарши санкцияларни кучайтиришга чақирди.
Порошенконинг таъкидлашича, Европа ва АҚШнинг қўллаб-қувватлови туфайли Москва ҳамда Киев ўртасида юз берган зиддият моҳияти ишончли тарзда етказилди.
- Президент, ҳукумат, парламент, бутун Украина дипломатик машинаси ва диаспорасининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан биз халқаро ҳамжамиятга Россиянинг Украинага қарши тажовузкорлик акти, украиналик денгизчиларга нисбатан ғайриинсоний денгиз ови ҳақида бор ҳақиқатни етказишга муваффақ бўлдик, - дейилади Украина президентининг фейсбукдаги хабарида.
Туркия президенти Ражаб Эрдўған эса Керч бўғозидаги ҳодисада Анқарани воситачи сифатида таклиф қилди.
- Путин билан суҳбатимизда бу масалани турли томонлардан муҳокама қилдик, шу жумладан, Қора денгизда ҳозирги вақтда Россия ва Украина ўртасида юз бераётган воқеалар фонида ўзимизга воситачи ролини олишимиз мумкин, - дея Эрдўғаннинг сўзларини келтиради РИА «Новости».
Агентлик маълумотига кўра, Эрдўған, шунингдек, Украина президенти Пётр Порошенко ва АҚШ етакчиси Дональд Трамп билан телефон орқали суҳбатлашган.
25 ноябрь куни ФХХ Украинанинг учта ҳарбий кемаси Россия ҳудудий сувларига киргани ҳақида хабар қилди. Кемалар Одессадан Мариуполга йўл олаётган бўлган, лекин уларни Керч бўғозидан ўтказишмади. Украина томонининг билдиришича, аввал Россия кемалар келиши ҳақида хабардор этилган, ФХХ бунинг аксини иддао қилмоқда.
Шу куниёқ Украина ҳарбий-денгиз кучлари Россия катерлари мамлакат кемалари гуруҳи Керч бўғозидан чиқиб кетаётганида унга қарата ўт очганини маълум қилди. Россия чегарачиларининг бундай хатти-ҳаракати туфайли олти нафар денгизчи яраланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Порошенко Россия билан кенг миқёсли уруш хавфи ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
09:22
Украиналик фаоллар яна Навалнаянинг нутқини тўхтатишга уринди
07:56
Пентагон Украинага ёрдам учун қолган пул миқдорини эълон қилди
21:13 / 12.11.2024
Суджаликлар яна бир бор ўз яқинлари эвакуацияси учун гуманитар йўлак сўради
20:43 / 12.11.2024