Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Франция Тараққиёт агентлигининг 150 млн евро маблағини жалб қилди
Ўзбекистон ҳукумати Франция Тараққиёт агентлиги (ФТА)нинг бюджетни қўллаб-қувватлаш учун 150 миллион евро миқдоридаги маблағини жалб этди.
Ўзбекистон президентининг «Франция Тараққиёт агентлиги иштирокида «Иқтисодий бошқарувни такомиллаштириш дастури» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама учун қўйилди.
Ҳужжатда қайд этилишича, 2018 йил 22 ноябрда Франция Тараққиёт агентлиги (ФТА) директорлар кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикасига Осиё Тараққиёт банки кўмагида ишлаб чиқилган, «Иқтисодий бошқарувни такомиллаштириш дастури» лойиҳаси доирасида бюджетни қўллаб-қувватлашга 150 млн евро миқдорида қарз ажратиш тасдиқланди.
Кредит олти йиллик имтиёзли давр билан 20 йил муддатга берилди. ФТА қарзи Ўзбекистон Давлат бюджети харажатларини молиялаштириш учун тақдим этилмоқда.
Мавзуга оид
22:51 / 21.06.2026
Францияда жазирама иссиқ туфайли қизил даражадаги хавф эълон қилинди
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
20:32 / 13.06.2026
Ўзбекистонликлар учун Францияда мавсумий иш таклиф этилмоқда
10:08 / 11.06.2026