Фото: Мудофаа вазирлиги қўшинлари шартли душманни йўқ қилди
26 ноябрь куни бошланган Мудофаа вазирлиги қўшинларини қўққисдан мажмуавий текширишнинг учинчи босқичида ҳарбий округларнинг бирлашган гуруҳлари мамлакат ҳудудини ҳимоя қилиш бўйича ўқув-жанговар вазифаларни бажарди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Кун давомида қўшинлар алоҳида йўналишдаги мудофаа чизиғини кенгайтириш мақсадида мамлакат ҳудудига кирган шартли ноқонуний куч тузилмалари ва қўпорувчи гуруҳларни қидириш ҳамда йўқ қилиш бўйича комплекс амалий машғулотларда қатнашди. Барча машғулотлар, ўқув жойлари реал жанг шароитига яқинлаштирилган ҳолда олиб борилиб, кўникмалар мустаҳкамланди. Махсус тактик ўқувлар «Термиз», «Шўрсу», «Каттақўрғон», «Нукус» ҳамда «Фориш» полигонларида шиддат билан ўтказилди.
Бундан ташқари, текширув режасига кўра, Мудофаа вазирлигининг разведка, махсус ва десант-штурм бўлинмалари шахсий таркиби ҳарбий-транспорт авиациясига қарашли самолётлар, штурм ва қўниш имкониятига эга Ҳарбий ҳаво кучлари вертолётлари ёрдамида турли модификацияли парашютлардан фойдаланган ҳолда десантлаштиришни амалга оширди. Шартли қуролли куч тузилмаларини йўқ қилиш бўйича ўтказилган барча тадбирлар белгиланган муддат ичида муваффақиятли якунланди.
Тактик ҳаракатларнинг тўртинчи куни якунида қўшинларнинг юқори жанговар тайёргарлиги, бўлинмаларнинг уюшқоқлиги ва белгиланган вазифаларни бажаришга шай эканлиги намоён бўлди, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев махсус-тактик машқларни кузатганди.
Мавзуга оид
18:23 / 07.11.2024
Чақириққача бошланғич тайёргарлик ўқитувчиси штати Мудофаа вазирлигига ўтади
10:10 / 11.10.2024
НАТО Европада йиллик ядровий машғулотлар бошланишини эълон қилди
07:55 / 14.09.2024
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳаво ҳудуди ҳимояси бўйича қўшма машғулот ўтказди
10:30 / 11.09.2024