Миржалол Қосимов: «Сал вақтлироқ таътилга чиқиб қўйдик»
«Бунёдкор» бош мураббийи Миржалол Қосимов «Пахтакор»дан учралган йирик мағлубиятга (0:4) жамоа аъзолари ҳали мавсум тугамай таътил ҳақида ўйлай бошлаганликларини сабаб сифатида келтириб ўтди. Бу ҳақда Tribuna.uz хабар бермоқда.
«Ниҳоят, чемпионатимизни тугатдик. «Бунёдкор» ёмон ўйин кўрсатгани йўқ. Ўз мухлисларининг меҳрини қозонди, деб ўйлайман.
«Пахтакор»ни ҳам ҳақли ғалаба билан табриклайман, чунки биз сал вақтлироқ таътилга чиқиб қўйдик. Лекин бу ҳам – йигитлар учун катта тажриба. Футболда ҳар битта ўйинга тайёргарлик кўриш керак.
Натижага қарамай, болалардан фахрланаман ва улардан миннатдорман. Энди, кўп гап эшакка юк дейишади-ю. Таътилга чиқдик, яхши дам олсак бўлди, энг кераклиси – шу», – деб айтиб ўтди Қосимов.
Tribuna.uz мухбирининг маълум қилишича, «қалдирғочлар» устози январда БААда ўтадиган Осиё кубогида Ўзбекистон терма жамоасига омад тилади.
Эслатиб ўтамиз, молиявий муаммолар гирдобида қолгани айтилаётган «Бунёдкор» ноябрь ойи ўрталарида ФИФА талабига кўра 6 очкодан маҳрум қилингач, чемпионат тугашига 2 тур қолганида бронза учун курашдан чиқди ва якунда тўртинчи ўринни эгаллади.
Мавзуга оид
08:00 / 09.09.2024
Бунёдкор шоҳкўчасида 27 ёшли ҳайдовчи уриб юборган пиёда вафот этди
13:11 / 02.04.2024
«Бунёдкор» Ривалдо ва Денилсон ишида бир неча йиллик келишувга эришилганини эълон қилди
21:00 / 02.03.2024
Яширинча хусусийлаштириш, метан-шохобчадаги воқеа ва ёшларга янги имконият — ҳафта дайжести
14:37 / 27.02.2024