Жаҳон | 09:20 / 30.11.2018
11745
2 дақиқада ўқилади

Сурия янги даврда илк марта Исроил самолётини уриб туширганини маълум қилди, исроилликлар бу маълумотни рад этди

© AFP 2018 / Jack Guez

Сурия хавфсизлик хизмати Дамашқ яқинидаги ал-Кисва аҳоли турар жой пункти ҳудудида Исроилнинг бир самолёти ва тўрт ракетасини уриб туширганини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар тарқатди.

Маълум қилинишича, Исроил ракеталари нишонга етиб бормаган.

«Бизнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларимиз аниқлик билан ҳаракатланиб, душман мақсадларини йўқ қилди», – деган манба.

Сурия телевидениеси жонли эфирда Сурия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишини трансляция қилган.

Исроиллик ҳарбийлар эса бу маълумотларни рад этмоқда.

«Исроил самолёти ёки ракеталар йўқ қилингани ҳақидаги маълумот асосга эга эмас», демоқда Исроил армиясидаги манба.

Исроилликлар кейинги 2 йил давомида Суриядаги Эрон объектларига 200 марта ҳужум уюштирганини тан олган. 

Қайд этиш керакки, Россиянинг разведкачи Ил-20 самолёти Исроил самолётларининг Сурияга ҳужуми вақтида сурияликлар томонидан адашиб йўқ қилингани ортидан Сурия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари С-300 зенит-ракета комплекси билан таъминланганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид