Фан-техника | 09:00 / 01.12.2018
17765
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Artel билан яқинларингизга қувонч бахш этинг

Қиш фасли юртимизга кириб келиб, қир-у адирлар, тоғ-у тошлар оқ рангга бурканганида барчамизнинг хаёлимиз ушбу фаслнинг яқинлашиб келаётган энг кутиладиган байрами - янги йил ҳақида бўлади.  Янги йил ўлкамизнинг энг қувончли, катта-ю кичикка шодлик бахш этадиган энг мўъжизавий байрамларидан биридир. Яқинлар билан биргаликда бир дастурхон атрофида ўтириб айтиладиган табриклар, самимий тилаклар ва шодлик улашадиган совғалар янги йилнинг ажралмас, асосий қисми ҳисобланади.

Яқинларингиз билан қувонч улашишингиз, янги йил байрамида уларни шод қилишингиз учун Artel компанияси 15 дан ортиқ турли комплектацияга эга бўлган телевизорларни ишлаб чиқарган.

Осон ишлатинг

Artel телевизорлари тушунарли интерфейсга эга ва уларни бошқариш ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди. Ушбу телевизорлар 24 дюймдан (60см) бошлаб 75 дюймгача (191см) бўлган диагоналга эга.

Artel телевизорларининг асосий устунлиги шундаки, уларнинг барчаси рақамли ҳамда йўлдошли телевидениега уланадиган 2 тюнер билан жиҳозланган. Тюнерлар олдиндан ўрнатилганлиги сабабли, эндиликда рақамли ёки йўлдошли  тюнерларга қўшимча маблағ сарфлаш умуман шарт эмас.

Artel телевизорлари ўзларида қулай бошқариш тизимини ва юқори функционалликни мужассамлаган. Деярли барча Artel телевизорларига PVR рақамли эфирни ёзиб олиш, Timeshift, Noise Reduction шовқинни босиш тизими ҳамда ота-она назорати функциялари ўрнатилган.

PVR рақамли эфирни ёзиб олиш  функцияси ёрдамида яқинларингиз зарур бўлган кўрсатув ёки спорт матчини осонгина ечиладиган хотира ускуналарига кўчириб олишлари ва қулай вақтда томоша қилишлари мумкин. Timeshift функцияси эса жонли эфирни тўхтатиш ҳамда ишларни бажариб бўлгач тўхтаган жойдан томоша қилиш имкониятини беради.

Оилангиз билан томоша қилинг

Artel корхонаси HD форматига эга бўлган 24, 28 ҳамда 32 дюймлик телевизорларни ишлаб чиқаради. Ушбу телевизорлар ўзининг ихчамлиги билан ажралиб туради ва кичик хона ёки ошхона учун аъло даражада мос келади.

Оила даврасида кўрсатувларни қулайлик билан томоша қилиш учун 43 дюйм (109 см) ва ундан-да катта диагоналга эга бўлган Artel телевизорлари тўғри келади. 43 дюймлик телевизорларнинг тасвир формати Full HD, экранларининг ўлчами эса 1920×1080 га тенгдир. Full HD формати юқори тиниқликка эга бўлиб, стандарт тасвирга қараганда 5 марта тиниқроқ, ёрқинроқ ва рангдорроқ ҳисобланади.

Алоҳида айтиб ўтиш лозимки, Artel телевизорлари ўта юқори даражадаги тиниқликка эга бўлган Ultra HD форматида кўрсатади. Ушбу телевизорларнинг экран ўлчами 3840×2160 га тенг бўлиб, улар 1 миллиондан ортиқ рангларни туслай олади ва экрандаги тасвирни ҳақиқатдан ажратиб бўлмайдиган қилиб акс эттиради.

Интернетнинг барча имкониятлари сизнинг телевизорингизда

Smart телевизорларини ақлли телевизор деб ҳам аташади. Ушбу телевизорлар интернетга симли ADSL ёки симсиз Wi-Fi орқали тўғридан-тўғри уланади. Smart TV телевизорлари ёрдамида ҳар қандай кино ёки кўрсатувни интернет орқали топиш мумкин, бундан ташқари Smart телевизорларида қўшиқ эшитса, турли ўйинлар ўйнаса ёки дастурлардан фойдаланса бўлади. Эндиликда интернетнинг барча имкониятлари сизнинг телевизорингизда.

Янги йил – ҳақиқий мўъжизалар, хурсандчилик ва қувонч пайти. Янги йил байрамини оилангиз даврасида шодлик билан кутиб олинг ва Artel телевизорларида севимли кўрсатувларингизни роҳат билан томоша қилинг.

Artel телевизорлари уч йиллик тўлиқ бепул кафолатга эга. Кафолатдан фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси бўйича жойлашган 33 дан ортиқ сервис марказларидан бирига мурожаат қилишингиз мумкин.

Қўшимча маълумот учун artelgroup.org сайти ва fb.com/arteluzb саҳифасига ташриф буюринг ёки +99878 148 88 88 қўнғироқ қилинг.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид