Божхоначилар “транзит операцияси”ни фош этиб, қонунбузардан 1 миллиард сўм ундиришди
Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилигига қарши курашиш бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Транзит операцияси” фош этилди, деб хабар бермоқда Kun.uz’га Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати.
Куни кеча Хитойдан Туркманистонга йўл олган юк автотранспорт воситаси транзит тарзида ўтиш учун Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Яллама” чегара божхона пости орқали республикамизга кириб келади.
Мазкур автотранспорт юкхонасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 1 миллиард сўмдан ортиқ 13 номдаги халқ истеъмоли товарлари ортилган бўлиб, транспорт воситаси “Яллама” чегара-божхона пости ходимлари томонидан белгиланган тартибда Бухоро вилояти божхона бошқармасининг “Олот” чегара-божхона постига йўналтирилади.
Шу тариқа, Бухорога йўл олган автотранспорт воситасини бошқараётган қўшни давлат фуқароси Б.К. кутилмаганда тўғри йўл қолиб, Самарқанд туманидаги маҳаллага йўл олади. Бу ерда эса уни фуқаро С.Ю. “интиқлик” билан кутаётган эди.
Жиноий режага биноан фуқаро С.Ю. ва бошқалар ўзаро тил бириктирган ҳолда паррандачилик цехларидан бирида автотранспорт воситасидан пломбларни бузган ҳолда юкхонадаги товарларни ўзбошимчалик билан туширишади.
Ўрнига божхона тўловлари халқ истеъмол товарларига нисбатан паст бўлган бошқа товарларни ортишади.
Шу тариқа юклари алмаштириб қўйилган автотранспорт воситаси қўшни давлатга чиқиб кетиш учун “Олот” чегара божхона постига етиб борганида, жиноий гуруҳнинг қинғир қилмишларига нуқта қўйилди.
Фуқаро С.Ю.дан жиноят оқибатида етказилган зарарнинг 1 млрд сўми ундирилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов органларига юборилди.
Мавзуга оид
17:56 / 06.11.2024
Тезкор қидирув тадбирлари тизимининг техник воситалари бождан озод қилинди
12:37 / 05.11.2024
Сирдарёда буви ва невара қарийб 7 кг тилла тақинчоқни чегарадан яширинча олиб киришга уринди
15:30 / 23.10.2024
9 ойда божхонада қанча қурол ва ўқ-дори ушлаб қолингани айтилди
12:21 / 11.10.2024