Жаҳон | 01:19 / 01.12.2018
6448
1 дақиқада ўқилади

Радада россиялик аёлларнинг Украинага киришини тақиқлаш таклиф этилди 

Фото: РИА Новости/Михаил Палинчак

Украина олий радасининг миллий мудофаа ва хавфсизлик масалалари бўйича қўмитаси аъзоси, “Халқ фронти” фракцияси депутати Андрей Тетерук Украинага Россия паспортига эга аёлларни киритишни тақиқлашни таклиф қилди.

Унинг фикрича, ҳукумат болалар ва пенсия ёшидагилардан ташқари, Россиянинг деярли барча эркак аҳолисини нон грата персоналари деб эълон қилиб, чала қарор қабул қилган. Шу сабабли депутат Украина чегарасини россиялик аёлларга ҳам ёпиш керак, деб ҳисобламоқда.

30 ноябрда Киев Москва Украинада “хусусий армиялар” отрядларини шакллантирмаслиги учун 16 ёшдан 60 ёшгача бўлган россиялик эркакларнинг Украинага киришини чеклади. Шу сабабли Украина чегарасидаги назорат ўтказиш пунктларида чегаранинг кесиб ўтилиши ортидан назорат кучайтирилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид