Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гвоздик амалдаги жаҳон чемпионига айланган украиналик тўртинчи профессионал боксчи бўлди
Украиналик ярим оғир вазн тоифасидаги боксчи Александр Гвоздик канадалик Адонис Стивенсонни нокаутга учратиб, WBC йўналиши бўйича жаҳон чемпионига айланди.
Монреалда бўлиб ўтган жанг 11-раундда тўхтатилди.
Гвоздик профессионал рингдаги 16-жангида 16-ғалабасини қўлга киритди, улардан 13тасида нокаутга эришган.
Гвоздик бокс бўйича амалдаги жаҳон чемпионига айланган тўртинчи украиналик бўлди. Аввалроқ Артем Далакян (ўта енгил вазнда WBA чемпиони), Василий Ломаченко (енгил вазнда WBA чемпиони) ва Алесандр Усик (биринчи оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони) чемпионлик унвонларини қўлга киритганди.
Мавзуга оид
07:17 / 24.05.2026
Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксда илк бор мағлубиятга учради
20:43 / 27.04.2026
Собиқ жаҳон чемпионлари Фюри ва Жошуа жанг ҳақида келишиб олди
00:24 / 02.03.2026
Ўзбекистонлик боксчилар "Странжа-2026" мусобақасида 7 та олтин медални қўлга киритишди
10:01 / 22.02.2026