Ўзбекистон | 14:28 / 03.12.2018
13310
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида лавозим тайинлови рўй берди

Фото: ТИВ ахборот хизмати

2018 йилнинг 3 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ҳайъатнинг кенгайтирилган мажлисида ТИВ Давлат протоколи бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган Жавҳар Изомовни таништирди.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, у бунга қадар Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги халқаро алоқалар бўлими бошлиғи, мамлакатнинг Туркманистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимларида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ташқи ишлар вазирлигида янги лавозим тайинлови рўй берганди.

Иқболжон Солиев Ташқи ишлар вазирлиги Ташқи иқтисодий ҳамкорлик бош бошқармасининг Туризмни ривожлантириш соҳасида халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Мавзуга оид