Киев Керчь бўғозидаги воқеа бўйича саккиз нафар россияликни қидирувга берди
Украина жанубий региони ҳарбий прокуратураси Керчь бўғозидаги воқеа билан боғлиқ суриштирув иши бўйича Россиянинг саккиз нафар фуқаросини қидирувга берди.
Қрим ФХХ чегара хизмати бошлиғи контр-адмирал Сергей Станкевич, ФХХ чегара хизмати бошлиғи ўринбосари вице-адмирал Геннадий Медведев, ФХХ ҳудудий бошқармаси пункти бошлиғи биринчи ранг капитани Руслан Ромашкин, биринчи ранг капитани Андрей Шеин, иккинчи ранг капитанлари Алексей Шатохин ва Алексей Саляев ҳамда учинчи ранг капитанлари Андрей Шипицин ва Сергей Шербаковларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.
Аввалроқ Украина ҳарбий-денгиз кучларининг Керчь бўғозида ушланган 12 нафар ҳарбий денгизчисига нисбатан эҳтиёт чораси сифатида 2019 йил 25 январгача ҳибсга олиш ҳукми чиқарилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
21:13 / 12.11.2024
Суджаликлар яна бир бор ўз яқинлари эвакуацияси учун гуманитар йўлак сўради
20:43 / 12.11.2024
НАТО бош котиби Украинадаги можаро «траекториясини» ўзгартиришга чақирди
14:56 / 12.11.2024
Макрон ва Стармер Трамп ғалабасидан кейин ҳам Украинани қўллашда «собит» бўлишга ваъда беришди
11:51 / 12.11.2024