Ўзбекистон | 09:17 / 04.12.2018
1889
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва БАА сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказади

Абу-Даби шаҳрида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, 2018 йилнинг 5 декабрь куни Абу-Даби шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари делегациялари ўртасида вазирликлараро икки томонлама сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказилади.

Ўзбекистон делегациясига Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов бошчилик қилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид