Саудия Арабистони қироли Қатар амирини Форс кўрфази давлатлари саммитига таклиф қилди
Қатар амири Тамим бин Ҳамад Ол Соний Саудия Арабистони билан дипломатик алоқалар узилганига қарамай, қирол Салмон бин Абдулазиз Ол Сауддан Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши саммитига таклиф олди. Саммит 9 декабрда Ар-Риёдда бўлиб ўтади. Бу ҳақда Қатар ахборот агентлиги маълум қилди.
Бироқ амир ушбу таклифни қабул қилгани-йўқлиги маълум қилинмаган. Бироқ аввалроқ Қатар ҳукумат медиаофиси вакили Доҳа қўшнилари билан барча келишмовчиликларни ҳал қилиш учун очиқ, ўзаро ишончли мулоқотга доимо чақирганини маълум қилган.
Аввалроқ Кувайт ташқи ишлар вазири ўринбосари Холид Жаралла жорий йилда Саудия Арабистонида ўтадиган саммитга кўрфазнинг барча 6 та давлати, жумладан Қатар етакчиси таклиф қилинишини маълум қилган.
Саудия Арабистони, БАА ва Баҳрайн Қатарни террорчиликни қўллаб-қувватлашда айблаб, бир йил аввалроқ у билан дипломатик алоқаларни узганди.
Ўтган йилги саммит Кувайтда ўтган, унда кўрфазнинг 6 та давлатидан фақат 2 давлати – Кувайт ва Қатар етакчилари иштирок этишган.
Жорий учрашув АҚШ ва Форс кўрфази давлатлари етакчилари саммити арафасида ўтади. Ушбу саммит Кэмп-Дэвидда январь ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп кўрфаз давлатларини Қатар билан можарони бас қилишга бир неча марта чақирган. АҚШ Доҳани минтақадаги муҳим иттифоқдоши деб билади.
Мавзуга оид
20:17 / 12.11.2024
Ғазодаги уруш: Қатар ўртадан чиқди, лекин ҲАМАС офисини ёпмайди
08:10 / 12.11.2024
Ўзбекистонга Саудия компанияларининг қарийб 2,5 млрд долларлик инвестициялари жалб этилади
19:01 / 11.11.2024
Ўзбекистон ва Саудия бош прокурорлари тергов ва ахборот алмашинувида ҳамкорлик бўйича келишув имзолади
09:25 / 11.11.2024