Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина Қора денгизда қанотли ракеталар синовини ўтказди
Фото: Александр Турчинов
Украина Қора ва Азов денгизлари соҳили мудофаасини кучайтириши режалаштирилган янги қанотли ракеталар синовини ўтказди, деб маълум қилди мамлакат миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши раҳбари Александр Турчинов.
Турчиновнинг сўзларига кўра, синовлар муваффақиятли ўтган. Унинг қайд этишича, ракеталар 280 километр масофадаги нишонни йўқ қила олади.
Синовдан ўтказилган мажмуалар Қора денгиз ва Азов денгизи соҳиллари мудофаасини сезиларли даражада кучайтиради, деб қўшиб қўйди у.
Аввалроқ Украина президенти Пётр Порошенко Керч бўғозидаги воқеадан сўнг мамлакат Ғарбдан аниқ ҳаракатларни кутаётганлигини айтганди.
Мавзуга оид
07:38
Россия ва Украина вақтинчалик сулҳ эълон қилди
21:06 / 04.05.2026
Европаликлар Россия икки йил ичида НАТО давлатига ҳужум қилишга уринишини тахмин қилмоқда
09:23 / 04.05.2026
Россия 2024 йилдан бери биринчи марта Украина билан урушда ҳудудларини йўқота бошлади
21:13 / 03.05.2026