Украина ташқи ишлар вазири Россияга қарши «энг яхши санкция»ни маълум қилди
Украина Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Павел Климкин айнан нима Россия томонига қарши «энг яхши санкция» бўлиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда «Европа ҳақиқати» ёзмоқда.
Вазирнинг сўзларига кўра, Керч бўғозидаги ҳодиса муносабати билан фақат Россия флоти ва соҳилни қўриқлаш хизмати раҳбариятига қарши санкция чекловларини жорий этиш мумкин эмас.
«Биз «Шимолий оқим - 2»ни тўхтатиш кераклиги ҳақида гапиргандик. Айнан шу Россияга қарши энг яхши санкция бўлади», - деди Климкин.
Унинг қўшимча қилишича, бошқа мамлакатлар портларини Россия кемалари учун ёпиб қўйиш имконияти ҳам муҳокама қилинган. Шу билан бирга, Климкиннинг билдиришича, рўй берган ҳодиса юзасидан Россияга қарши аниқ чоралар келгусида муҳокама қилиниши керак.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Порошенко Россия қандай ҳолатга тушиб қолганини айтганди.
Украина президенти Пётр Порошенко ICTV телеканали эфирида маълум қилишича, Россия «тотал яккалатиб қўйилган» ҳолатда, Украина эса, аксинча, халқаро аренадаги «фаол ўйинчи» ҳисобланади.
Мавзуга оид
21:13 / 12.11.2024
Суджаликлар яна бир бор ўз яқинлари эвакуацияси учун гуманитар йўлак сўради
20:43 / 12.11.2024
НАТО бош котиби Украинадаги можаро «траекториясини» ўзгартиришга чақирди
14:56 / 12.11.2024
Макрон ва Стармер Трамп ғалабасидан кейин ҳам Украинани қўллашда «собит» бўлишга ваъда беришди
11:51 / 12.11.2024