Ўзбекистон | 10:22 / 05.12.2018
8634
2 дақиқада ўқилади

Ҳукуматнинг халқаро облигацияларни чиқариш бўйича қарори қабул қилинади

Фото: Pixabay

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг халқаро облигацияларини чиқариш ва жойлаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида халқаро облигацияларни: давлат  облигациялари ва корпоратив (шу жумладан банк) облигацияларини чиқариш ва жойлаштиришни мувофиқлаштириш бўйича барча операцияларни амалга оширувчи ваколатли орган ҳисобланиши белгилаб қўйилиши мумкин.
 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ҳар қандай давлат облигацияларини чиқариш ва жойлаштириш ва уларнинг шартларини мустақил равишда белгилаш бўйича ваколатли орган ҳисобланиши белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирига давлат облигацияларини чиқариш ва жойлаштириш учун тегишли битимлар ва шартномаларни имзолаш ваколати берилади.
 
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тақдим қилинадиган давлат облигацияларини чиқариш ва жойлаштириш учун тегишли битимлар ва шартномалар лойиҳасига юридик хулоса беришни ташкил этади.
 
Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари Ж.А.Қўчқоров зиммасига юкланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид