Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2019 йил Давлат бюджети даромадлари қайси манбалар ҳисобидан шакллантирилади?
Молия вазирлиги тақдим этган Давлат бюджети лойиҳасида 2019 йилги даромадлар 102,6 триллион сўм (2018 йилга нисбатан 37,8 фоиз ўсиш) ёки ЯИМга нисбатан 24,2 фоиз миқдорида бўлиши режалаштирилган.
Бюджет лойиҳасига кўра, қўшилган қиймат солиғи 40 786,3 млрд сўм (39,7%), акциз солиғи 12 681, 3 млрд сўм (12,4%), жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 11 367,4 млрд сўм (11,1%) бўлиши кутилмоқда. Давлат бюджети даромадларининг ярмидан ортиғи (54,1 фоизи) ёки 55,5 трлн. сўм. айланма солиқлар ҳисобига ҳосил бўлади.
Лойиҳада айланма солиқларнинг асосий тушумлари ҚҚС ҳисобига (74 фоизи) таъминланиши, йиллик айланмаси (тушуми) 1 млрд. сўмга етган корхоналар умумий белгиланадиган солиқлар тўлашга ўтказилиши муносабати билан, солиқ тўловчилар сонини ошириш ҳисобига ҚҚСни ошириш режалаштирилмоқда. Акциз солиғи тушумининг ошиши алкоголли ва тамаки маҳсулотлари учун акциз солиғи ставкалари индексацияси билан боғлиқ. Абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов эса 335,8 млрд сўмни ташкил этиши прогноз қилинди.
Тўғридан-тўғри солиқлардан 20,7 трлн. сўм. миқдорида даромад тушиши режалаштирилган, бу Давлат бюджетининг умумий даромадларида 20,1 фоизни ташкил этади. Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғи прогнози 14,6 трлн. сўмни ёки Давлат бюджети умумий даромадларининг 14,2 фоизини ташкил этади.

Бундан ташқари, лойиҳада Давлат бюджетидаги умумий тушумларнинг 37,5 фоизи йирик солиқ тўловчиларнинг ҳиссасига тўғри келиши прогнозланган. Унга кўра, давлатга сотилган Ucell умумий тушумларнинг 0,7% қисмини қоплаши кутилганди.

Мавзуга оид
07:27 / 08.05.2026
Хусусий тиббиёт ташкилотларига давлат бюджети ҳисобидан хизмат кўрсатишга рухсат берилди
20:08 / 05.05.2026
Электромобил эгаларига эҳтимолий субсидия миқдори маълум бўлди
10:07 / 03.04.2026
Ўзбекистон миллий валютада 1 млрд доллар эквивалентидаги облигацияларни 12,25 фоиз ставкада жойлаштирди
10:00 / 29.03.2026