Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон нефть қазиб олишни қачон ва қандай шартда қисқартиришини маълум қилди
Фото: AP Photo/Hasan Jamali
Эрон нефть вазири Бижон Намдар Зангонийнинг маълум қилишича, мамлакат ОПEК+ шакли доирасида нефть қазиб олишни қисқартириш ниятида эмас. Вазирнинг сўзлари ТАСС томонидан келтирилган.
У Нефть экспорт қилувчи давлатлар ташкилотининг (ОПEК) Венада ташкиллаштирилган вазирлар конференциясида шундай баёнот билан чиқди.
«Биз қазиб олиш квотасини қисқартириш бўйича ҳар қандай қарорлардан четлатилишимиз керак», - дея маълум қилди Зангоний.
Унинг таъкидлашича, Эрон томони АҚШ ўз санкцияларини бекор қилмагунча, нефть қазиб олишни камайтириш бўйича қарорга келмоқчи эмас.
Вазирнинг қўшимча қилишича, агар Қўшма Штатлар ОПEК ёрдамида Эронга босим ўтказмоқчи бўлса, унда бундай хатти-ҳаракатлар «нопрофессионал саналади».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОПEК аъзолари Москва ва Ар-Риёднинг яқинлашувидан норози экани хабар қилинганди.
Таъкидланишича, ташкилотдаги норозилик шундан келиб чиқмоқдаки, Ар-Риёд ОПEК таркибига кирмайдиган Россия томонига нефть нархини белгилашда жуда катта таъсир кўрсатиш имконини тақдим этмоқда.
Мавзуга оид
23:29 / 04.02.2026
АҚШ Эронга ҳужум қилса, нима бўлади?
11:55 / 04.02.2026
Ҳўрмуз бўғозида кескинлик: Эрон катерлари АҚШ танкерига яқинлашди
10:49 / 04.02.2026
Эронда оғир вазиятга тушган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди
16:27 / 02.02.2026