Спорт | 10:28 / 07.12.2018
18292
1 дақиқада ўқилади

Ҳабиб Нурмагомедов фаолиятини якунлаши ҳақидаги гап-сўзларга ойдинлик киритди

Фото: REUTERS

UFC'нинг россиялик чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов фаолиятини якунлаши ҳақидаги гап-сўзларга ойдинлик киритди.

Спортчининг хабар беришича, енгил вазнда фаолиятини якунлашни хоҳламоқда.

«66 килограммда вазнни ушлаш жуда оғир. Ҳатто 70 килограмм қилганимда ҳам, жуда қийналиб қоляпман. Айни пайтда вазним 83 килограммни ташкил этади. Агар 77 килограмм қилсам, унда қафасга чиққанда пайтимда, вазним 82 килограмм бўлади.

Аммо Вудли ёки Камару Усмон - одатда 91-92 килограмм вазнга эга бўлган, топ даражадаги жангчилар. Улар 77 килограммгача ташлашмоқда, лекин октагонга чиққанларида, вазни 88-89 килограммгача етади. Агар уларга қарши чиқсам, ўртада 7-8 кг бўлади. Бу жуда катта фарқ. Шунинг учун менинг дивизионим - 70 килограмм ва мен фаолиятимни айнан унда тугатмоқчиман», - дея жавоб қайтарди Нурмагомедов Саудия Арабистонидаги Misk Talk форуми томошабинларидан бирининг саволига.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UFC раҳбари Нурмагомедов ва Макгрегорнинг навбатдаги рақибларини маълум қилганди.

Мавзуга оид