Huawei компаниясига вақтинчалик молия директори тайинланди
Лян Хуа Хитойнинг Huawei компаниясига молия директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Аввалроқ ушбу лавозим эгаси бўлган Мэн Ваньчжоу АҚШ сўрови билан Канадада қўлга олинганди. Бу ҳақда Financial Times газетаси хабар берди.
Газетанинг маълумот беришича, Лян Хуа Huawei компаниясида 1995 йилда иш бошлаган бўлиб, турли лавозимларда, жумладан молия директори лавозимида фаолият кўрсатган.
Huawei компанияси асосчисининг қизи, компания молиявий директори Мэн Ваньчжоу Канада полицияси томонидан 1 декабрда Ванкуверда ҳибсга олинганди. ОАВда таъкидланишича, аёл АҚШ мурожаати билан Эронга қарши санкциялар бузилиши билан боғлиқ ҳолат бўйича ушланган. Айни вақтда АҚШ Мэн Ваньчжоунинг экстрадиция қилинишига уринмоқда.
Хитой ташқи ишлар вазирлиги вакилининг таъкидлашича, юз берган воқеа АҚШ билан технологиялар масаласида кескинликни янада оширади ва икки томонлама савдо музокараларини мураккаблаштиради.
Мавзуга оид
00:06 / 03.11.2024
Time журнали 2024 йилнинг энг аҳамиятли ихтиролари рўйхатини эълон қилди
21:12 / 10.09.2024
Huawei дунёдаги биринчи учта экранли, букланадиган смартфонни тақдим қилди
18:53 / 31.10.2023
Huawei компанияси янги WATCH GT 4 сериясидаги ақлли соатлари сотувга чиқди
12:58 / 14.10.2023