Жамият | 18:05 / 07.12.2018
11782
2 дақиқада ўқилади
Реклама

korzinka.uz байрамона электрон каталогининг биринчи қисмини тақдим этди

Фото: korzinka.uz

korzinka.uz супермаркетлар тармоғи байрамона электрон каталогининг биринчи қисмини тақдим этди.

Каталогда турли савдо белгиларининг байрамона совға тўпламлари, ширинликлар, ичимликлар, таомлар учун керакли масаллиқлар, мевалар, дастурхонга тортилувчи тансиқ егуликлар билан бир қаторда кундалик эҳтиёжлар учун зарурий кимё-хўжалик буюмлари ҳамёнбоп нархларда таклиф этилган.

Фото: korzinka.uz
Фото: korzinka.uz

Таъкидлаш керакки, электрон каталогнинг мазкур сони 6 декабрдан 19 декабргача korzinka.uz супермаркетларида амалда бўлган акциялар, энг сара чегирмалар ва таклифлар билан смартфоннинг ўзида танишиш имкониятини беради. Бу эса мижозларнинг қайси бўлимда энг яхши акция ва чегирмалар амал қилаётганини ягона платформада туриб кузатишини таъминлайди.

Тармоқнинг Instagram саҳифаси ва Telegram каналларидаги махсус ҳаволага ўтиш орқали харидорлар маҳсулотларнинг тузилишини кўриш, эски ва янги нархдаги тафовутни таққослаш ҳамда сўнгги маълумотларни ўз вақтида билиб олиш каби қулайликка эга бўлади.

Фото: korzinka.uz
Фото: korzinka.uz

Эслатиб ўтамиз, харидорлар энди Payme ва Click тўлов тизимлари орқали ҳам korzinka.uz супермаркетларида харидлар учун тўлов қилишлари мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид