Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп БМТдаги доимий вакил лавозимига кимни тайинлаш бўйича бир қарорга келди – Bloomberg
Хизер Науэрт/Фото: AFP
АҚШ президенти Дональд Трамп давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Хизер Науэртни АҚШнинг БМТдаги доимий вакили лавозимига тайинлашга қарор қилди. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, Трампнинг бундай қарор қабул қилганини уч манба тасдиқлаган. Бироқ ҳозирча ушбу лавозимни эгаллаётган Никки Хейли қайси лавозимга тайинлаши номаълум. Бошқа тафсилотлар келтирилмаган.
Никки Хейли 9 октябрда АҚШнинг БМТдаги доимий вакили лавозимидан кетишини маълум қилган. У бу лавозимни 2017 йил 27 январдан эгаллаб келмоқда.
Октябрь охирида Трамп ушбу лавозимга 5 номзод билан суҳбат ўтказаётганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
23:29 / 04.02.2026
АҚШ Эронга ҳужум қилса, нима бўлади?
23:24 / 04.02.2026
Трампга суиқасд қилишда айбланган шахс умрбод қамоқ жазосини олди
22:14 / 04.02.2026
Илон Маскнинг бойлиги 800 миллиард доллардан ошди – Forbes
21:14 / 04.02.2026