Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АДТ бош котиби: Венесуэладаги қийноқларда минглаб кубаликлар иштирок этмоқда
Америка давлатлари ташкилоти (АДТ) бош котиби Луис Альмагронинг маълум қилишича, Венесуэла ва Никарагуа ҳудудида минглаб кубаликлар қийноққа солиш ишларида иштирок этган. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, Венесуэлада одамларни қийноққа солиш пайтида тахминан 46 минг кубалик қатнашган.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, кубаликларга Венесуэлада қийноққа солиш ва қатағон қилиш усуллари «ўргатилмоқда».
Альмагронинг таъкидлашича, Куба «демократия ва инсон ҳуқуқлари душмани» ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ яна бир давлатни терроризм ҳомийлари рўйхатига киритмоқчи экани хабар қилинганди.
Washington Post хабарига кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Венесуэлани терроризмга ҳомийлик қилувчи давлат сифатида эълон қилишга тайёргарлик кўрмоқда.
Таъкидланишича, рўйхатда «халқаро терроризм актларига бир неча марта қўллаб-қувватлов тақдим этишда» айбланаётган давлатлар бор. Ҳозир унга Шимолий Корея, Эрон, Судан ва Сурия киритилган.
Мавзуга оид
09:01 / 07.07.2026
Кубада яна умуммиллий электр узилиши юз берди
08:55 / 07.07.2026
Венесуэладаги офат: қурбонлар сони ортиб бормоқда
08:28 / 02.07.2026
Венесуэлада етти кунлик мотам эълон қилинди
15:38 / 01.07.2026