Жаҳон | 22:35 / 09.12.2018
24016
1 дақиқада ўқилади

Bloomberg ривожланаётган давлатларнинг янги рейтингини маълум қилди

Фото: Рамиль Ситдиков/ РИА Новости

АҚШнинг Bloomberg агентлиги ривожланаётган бозорга эга давлатларнинг янги рейтингини маълум қилди

Рейтингни тузишда қуйидаги кўрсаткичлар инобатга олинган: 2018 ва 2019 йиллардаги ялпи ички маҳсулот ўсиши, суверен кредит рейтинги, валюта захиралари, акциялар ва облигациялар бозори ҳолати. 

Рейтингнинг 1-ўрнини 2,55 балл билан Малайзия эгаллаган. 2-ўринни 2,36 балл билан Россия, 3-ўринни эса 1,39 балл билан Хитой эгаллаган.

Етакчи ўнталикдаги кейинги ўринларни Филиппин (4-ўрин), Колумбия (5), Таиланд (6), Польша (7), Мексика (8), Чили (9) ва Жанубий Корея (10) эгаллаган. Ярим йил аввал 5-ўринни эгаллаган Туркия рейтингнинг охирги – 20-ўрнига тушиб кетган.

Етакчи ўнталикдаги илк 6 ўринни эгаллаган давлатлардан 4 таси Осиё минтақасида жойлашган. Бунга ушбу давлатлар жорий операциялар бўйича ижобий сальдо, ЯИМ ўсишининг нисбатан юқори кўрсаткичи, паст даражадаги инфляцияга эгаликлари сабаб ҳисобланади.

Мавзуга оид