Transparency International ташкилотининг ҳисоботига кўра, Янги Зеландия жаҳондаги энг кам коррупциялашган мамлакат ҳисобланади.

Ташкилот рейтинг рўйхатидаги мамлакатлар 0дан 100 баллгача баҳоланган бўлиб, энг коррупциялашган мамлакат «0»дан бошланади, энг кам коррупциялашган мамлакат эса «100» баллгача баҳоланади.

10-ўрин. Нидерландия — 82 балл

Нидерландия энг кам коррупциялашган мамлакатлар юқори ўнталигини очиб беради.

Мамлакатда мустақил суд тизими фаолият юритади. Шу боис ҳокимиятнинг барча бўғинларида коррупция ҳолати кам учрайди. 

Нидерландиянинг ҳар бир фуқаросига ЯИМнинг 51 885 доллари тўғри келади.

9-ўрин. Люксембург — 82 балл

Мамлакат аҳоли жон бошига ЯИМ тўғри келиши бўйича жаҳонда иккинчи ўринда туради — 103 388 доллар. Люксембургда коррупция даражаси паст бўлса-да, аҳоли ва сиёсий партиялар ўртасида ишончсизлик мавжуд. Люксембургнинг 53%га яқин аҳолиси ўз сиёсатчиларини коррупциялашган деб ҳисоблайди.

8-ўрин. Канада — 82 балл

2017 йилда Канадада аҳоли жон бошига 47 307 доллар ЯИМ тўғри келган. Аммо айрим соҳаларда муаммолар мавжуд. Канададаги бизнес раҳбарларининг 30%га яқини порахўрликни мамлакатнинг асосий муаммоларидан бири деб ҳисоблайди.

7-ўрин. Швеция — 84 балл

Швеция фуқаролари юқори турмуш даражаси, аъло даражадаги тиббий хизмат, сифатли таълим, фуқаролик эркинликларига риоя қилиниши ва мамлакатнинг иқтисодий рақобатбардошлиги билан мақтанишлари мумкин. 2017 йилда Швецияда ЯИМнинг аҳоли жон бошига тўғри келиши 50 757 долларни ташкил этган.

6-ўрин. Сингапур — 84 балл

Энг кам коррупциялашган мамлакатлар ўнлигига кирган Осиёнинг ягона давлати. Бунга Сингапур асосчиси Ли Куан Ю улкан ҳисса қўшган. Бир авлод алмашуви давомида мамлакат қашшоқлик ботқоғидан қутулишга, коррупциядан халос бўлишга ва минтақадаги етакчи давлатлардан бирига айланишга эришди.

Сингапурда аҳоли жон бошига ЯИМ 89 276 долларга тўғри келади.