Ўзбекистон | 16:21 / 12.11.2024
3225
3 дақиқада ўқилади

1,5 мингга яқин бошқарув ходими қонунга зид тарзда тадбиркорлик қилаётгани аниқланди

Шунингдек, 175,4 миллиард сўмлик 127 давлат харидида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилгани, 22 ҳолатда 23,9 миллиард сўмлик рақобатни чекловчи усуллар орқали ғолиблик қўлга киритилгани аниқланган.

«Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонунга кўра, вазирлик ва идоралар, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотлар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши тақиқланган. Бироқ, қонунбузарлик ҳолатлари давом этяпти. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Сапаров маълумот берди.

Қайд қилинишича, агентлик томонидан қонун талабига риоя этилиши юзасидан ўрганишлар ўтказилган. Натижада 1 минг 488 нафар бошқарув ходими 1 минг 653 та тадбиркорлик субъектида таъсисчилик асосида фаолият юритиб келаётгани аниқланган. Агентлик томонидан бу ҳақда давлат органлари ва ташкилотларига 33 тақдимнома киритилган.

Шу билан бирга, агентлик томонидан «etender.uzex.uz» электрон ахборот тизими орқали давлат харидларини амалга оширишда қонунчиликка риоя қилиниши масофавий ўрганилган. Жами 175,4 миллиард сўмлик 127 давлат харидида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилгани, 22 ҳолатда 23,9 миллиард сўмлик рақобатни чекловчи усуллар орқали ғолиблик қўлга киритилгани аниқланган. Ушбу давлат харидларининг натижаларини бекор қилиш бўйича киритилган тақдимномалар асосида мазкур давлат харидлари бўйича расмийлаштирилган баённома ва шартномалар бекор қилинган.

Таъкидланишича, қонунчилик ҳужжатларини «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонун талабларига мувофиқлаштириш мақсадида қонун ҳужжатлари лойиҳалари пакети шакллантирилиб, тегишли қонун лойиҳаси ҳамда Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, вазирлик ва идоралар билан келишилмоқда.

Қарорда тадбиркорлик билан шуғулланаётган шахс давлат фуқаролик хизматига қабул қилингандан сўнг тадбиркорлик фаолиятини тўхтатиб туриш тартибини белгилаш назарда тутилган. Шу сабабли, Адлия вазирлиги томонидан «Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган шахс давлат фуқаролик хизматига қабул қилингандан сўнг тадбиркорлик фаолиятини тўхтатиб туриш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган.

Шунингдек, «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонун татбиқ этиладиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхати шакллантирилган. Рўйхатга республика даражасидаги 27 та давлат органи ва ташкилоти, 71 та республика ижро этувчи ҳокимият органи, 10 та давлат мақсадли жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри, вилоятлар, туман-шаҳар ҳокимликлари, шунингдек, устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган 49 та хўжалик жамиятлари, унитар корхоналар киритилган.

Маълумотда идора ва ташкилотлар номи келтирилмаган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти