Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Франция ҳукуматига тартибсизликларни қандай тўхтатиш мумкинлиги борасида маслаҳат берди
Дональд Трамп Франциядаги инқирозни иқлим бўйича Париж келишувидан чиқиш ва одамларга келишув доирасида тўланаётган пулларни қайтариш орқали бартараф қилиш мумкинлигини айтди.
"АҚШ бу мамлакатдан анча олдинда эди ва атроф-муҳитни ифлослантириш қисқарган ягона энг йирик давлатга айланди!", деб ёзди у твиттерида.
Францияда 17 ноябрда бошланган "сариқ нимчалилар" намойишлари оқибатида тартибсизликлар юз берди. Натижада тўрт киши ҳалок бўлди, юзлаб кишилар жароҳатланди. Франция бош вазири Эдуар Филип ёнилғи нархи олти ой давомида оширилмаслигига ваъда берди.