Автоташишларга лицензияларни расмийлаштириш муддати қисқартирилди
Бу Вазирлар Маҳкамасининг 5.12.2018 йилдаги 994-сон қарорида назарда тутилган, деб ёзмоқда Norma.
Қуйидагиларнинг янги таҳрири тасдиқланди:
• Автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низом;
• Автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берилганлиги учун давлат божи миқдорлари.
Ҳужжатлар янги таҳрирда қабул қилинган бўлса ҳам, уларда жиддий ўзгаришлар кўп эмас.
Биринчидан, энди лицензия олиш учун талабгорлар мавжуд автотранспорт воситаларининг мулк ҳуқуқи, бошқа ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара шартномалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишлари керак эмас. Бу автомобилнинг техник жиҳатдан соз эканлиги тўғрисида белги қўйилган техник паспортнинг ёки автотранспорт воситалари гуруҳи техник кўрикдан ўтказилганлиги далолатномасининг нусхаларига ҳам тааллуқли.
Лицензияловчи орган идоралараро электрон ҳамкорлик тизими орқали зарур маълумотларни ўзи олади.
Иккинчидан, қуйидаги муддатлар қисқартирилди:
• лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш – 10 кундан 5 кунга;
• лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилиш – 3 иш кунидан 1 иш кунига;
• талабгор давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этгандан ва лицензия битимини имзолагандан кейин лицензияни расмийлаштириш – 2 иш кунидан 1 иш кунига.
Учинчидан, янги юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган санада ҳар бири ташишларга лицензияга эга бўлган юридик шахслар қўшиб юборилганда лицензияни қайта расмийлаштириш имконияти истисно этилди. Энди қайта ташкил этишда фақат ўзгартириш (юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш) чоғида лицензия қайта расмийлаштирилади.
Ҳужжат 6.12.2018 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
20:41 / 24.09.2024
“5 октябрдан Умра турфирмалари амалдаги лицензияси билан ишлай олмайди” – Дин ишлари бўйича қўмита
11:58 / 04.09.2024
Akfa университети лицензияга эга бўлмаган таълим йўналишига талабаларни қабул қилган
20:46 / 19.07.2024
«Ўзбекконцерт» лицензиясиз фаолият юритган 65 нафар санъаткорга чора кўрди
11:50 / 13.06.2024