Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Инвестор ва тадбиркорларга автомобилларнинг пуллик тўхташ жойлари учун участкалар ажратиб берилади
Вазирлар Маҳкамасининг «2018–2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепциясини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида»ги қарори қабул қилинди.
Ҳукумат қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг инвесторлар ва тадбиркорлик субъектларига:
- пуллик магистрал йўллар қуриш бўйича инвестиция мажбуриятлари қабул қилинган ҳолда йўл ва ер участкаларини;
- йўл ҳаракати мониторинги ва шахс юзини ва транспорт воситасининг давлат рўйхатидан ўтказиш рақамини аниқлашнинг интеллектуал видеокамералари интеграциялашган тизимларини жорий этиш лойиҳаларини амалга ошириш учун йўл участкаларини — 10 йилгача бўлган муддатга;
- автомобиль йўллари бўйлаб тўлов автоматлари ўрнатилган пуллик автомобиль тўхташ жойларига ва автомотранспорт воситалари жойлаштирилгани учун ҳақ тўлаш қоидалари бузилганини қайд этадиган ахборот тизимларига эга бўлган пуллик тўхташ жойлари ташкил этиш учун йўл участкаларини — 10 йилгача бўлган муддатга;
- маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тасарруфида бўлган, шу жумладан, бозорлар ва савдо комплексларига туташ ҳудудларда жойлашган автомототранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларини уларнинг негизида автомототранспорт воситалари жойлаштирилгани учун ҳақ тўлаш қоидалари бузилганини қайд этадиган ахборот тизимларига эга бўлган замонавий пуллик автомобиль сақлаш жойлари ташкил этиш учун — 10 йилгача бўлган муддатга;
- йўл бўйи инфратузилма объектлари, шу жумладан, кемпинглар, мотеллар, ҳайдовчи ва йўловчилар дам оладиган, транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиладиган ва таъмирланадиган бошқа жойларни, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари ва бошқаларни қуриш учун инвесторлар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан автомобиль йўллари бўйидаги ҳудудларни ободонлаштириш мажбуриятлари олинган ҳолда ер участкаларини — 10 йилгача бўлган муддатга бериш шаклида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда замонавий йўл инфратузилмасини ташкил этиш соҳасига давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этиш ҳақидаги таклифига розилик берилмоқда.
Мавзуга оид
13:12 / 18.06.2026
Президент янги молиявий механизмларни жорий этиш муҳимлигини таъкидлади
12:40 / 18.06.2026
Шавкат Мирзиёев: Хорижий инвесторларга тенг ва адолатли шароит яратиш устувор вазифа
15:37 / 06.05.2026
Маркировкали сув ва ичимликларни агрегациялаш кечиктирилади
11:15 / 06.05.2026