Жаҳон | 08:23 / 10.12.2018
4471
1 дақиқада ўқилади

Мадуро АҚШни Венесуэлада тўнтарув амалга оширмоқчи бўлаётганликда айблади

Фото: REUTERS/Miraflores Palace

Венесуэла президенти Николас Мадуронинг айтишича, АҚШ Венесуэлада давлат тўнтарувини амалга оширишга тайёрланмоқда.

“Оқ уй бошчилигида Венесуэланинг демократик ҳаётини издан чиқариш ва давлатимизда мавжуд бўлган конституциявий, демократик тузумга қарши давлат тўнтарувини амалга ошириш бўйича ҳаракатлар бошланган”, деб айтган Мадуро.

Венесуэла президенти яқин кунларда алоҳида матбуот анжуман ўтказиб, у томонидан фош қилинган “Вашингтон режалари” ҳақида сўзлаб беришга ваъда берган.

Август бошида Каракасдаги парад вақтида Мадурога суиқасд амалга оширилган. Мадуро суиқасдни ташкиллаштиришда мухолифатни ва Колумбиянинг собиқ президенти Хуан Мануэл Сантосни айблаганди. Венесуэла президенти АҚШ кўмагида унга қарши фитна тайёрланаётганидан хабардор бўлганини маълум қилганди. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид