Сергей Лавров ЕОИИ, МДҲ ва КХШТ НАТОдан нимаси билан фарқ қилиши ҳақида сўзлаб берди
Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти, Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) каби ташкилотларда НАТОдан фарқли ўлароқ, ички диктат йўқ, бу ташкилотларнинг аъзолари қолганларга ўз амрини ўтказмайди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Қозоғистоннинг “Хабар” ахборот агентлигига берган интервьюсида сўзлаб берди.
“Бизда ЕОИИ, КХШТда бошқа иттифоқлар, мисол учун, НАТОдан фарқли ўлароқ, ўз амрини ўтказиш йўқ. Биз ҳеч қачон ҳеч кимга ҳеч нимани суқиштирмаймиз”, деб айтган Лавров.
Россия ташқи ишлар вазири бунга мисол тариқасида ЕОИИ, МДҲ ва КХШТга аъзо давлатлар БМТда муҳим масалалар бўйича бир хил овоз бермасликларига эътибор қаратган. Бироқ НАТОда “якдиллик” босим ва ҳаттоки таҳдидлар эвазига таъминланади, деб айтган Лавров.
“Биз НАТОда консенсус қандай йўл билан таъминланиши яхши биламиз. Бу шериклик, дўстона ёндашув эмас, балки диктатдир. Ҳа, у ерда “катта оғани” тинглашга ҳамиша тайёр бўлган озчилик бор, қолганлар эса кўндирилади, таҳдидлар билан мажбур қилинади, турлича усуллар қўлланади”, деб таъкидлаб ўтган Россия вакили.
“Бундай ҳолат бизда ЕОИИда ҳам, МДҲда ҳам, КХШТда ҳам юз бермайди”, деб қўшимча қилган Лавров. Унинг айтишича, бу ташкилотлардаги консенсус “тенг ҳуқуқли шериклар консенсусидир”. Уларда “озчиликнинг кўпчилик устидан (ёки аксинча) устунлиги” йўқ, аксинча “ўзаро манфаатлар мувозанати” акс этган.
Лавров ЕОИИни яратиш ғоясини Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев берганини эслаб ўтган.
“Озмунча вақт ўтмади, бироқ бу узоқни кўзлаб билдирилган доно ғоя ЕОИИда иштирок этаётган барча давлатлар фойдасига ҳаётга татбиқ қилинмоқда”, деб таъкидлаб ўтган Лавров.
ЕОИИ Божхона иттифоқи ва Ягона иқтисодий макон негизида ташкил этилиб, 2015 йил 1 январидан фаолият юритади. Унга Арманистон, Беларусь, Россия, Қирғизистон ва Қозоғистон киради.
КХШТга эса Арманистон, Беларусь, Россия, Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон киради.
Мавзуга оид
20:43 / 12.11.2024
НАТО бош котиби Украинадаги можаро «траекториясини» ўзгартиришга чақирди
16:07 / 12.11.2024
Greenpeace: НАТО ҳарбий жиҳатдан Россиядан сезиларли даражада устундир
01:18 / 10.11.2024
Россиялик ўқитувчилар «НАТОдан ҳимояланиш учун» фолгадан қалпоқлар ясади
10:09 / 09.11.2024