Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Азар «Реал»га ўтиши ҳақида: «Фаолиятимни тугатгач, афсусланиб ўтиришни истамайман»
«Челси» яримҳимоячиси Эден Азарнинг RMC нашри билан суҳбатида «Реал»га ўтиши мавзуси яна кўтарилди.
«Келажагингиз борасида бир қарорга келиб олдингизми?» деган саволга бельгиялик ҳужумчи қуйидагича жавоб берди.
«Ҳозирча йўқ, кўрамиз. Оилам Лондонда. 28га кирдим. Фаолиятимни тугатганимдан кейин нимадандир афсус чекишни хоҳламайман. Бир қарорга келаман. Қачонлигини билмайман, аммо бу қарорни қабул қиламан.
Зидан билан бўладими ёки усизми, барибир «Реал» клуб сифатида менга доим ёққан. Шу мавсум охирида шартномам муддати тугашига бир йил қолади. Ўйлаб кўраман, қарорни қабул қилиш ихтиёри ўзимда», - дея таъкидлади Азар.
Маълумот учун, Эден айни пайтда 27 ёшда. У 7 январда куни 28га тўлади. Ўтган ҳафта у «қироллик клуби» таклифига рози бўлгани маълум қилинган эди.
Мавзуга оид
19:05 / 29.05.2026
«Реал» совринсиз мавсумда дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди
17:03 / 19.05.2026
«Реал»да инқироз. Ўт ўчиришга Жозе келмоқда
23:20 / 12.05.2026
Мен кетмайман - «Реал» президенти Флорентино Перес шошилинч матбуот анжумани ўтказди
02:34 / 11.05.2026