Россия: АҚШ сайловларига «аралашув» бўйича ёзишмаларни эълон қилишга тайёрмиз
Россиянинг компьютер ҳодисалари бўйича Миллий мувофиқлаштирув маркази директори ўринбосари Николай Мурашов маълум қилишича, Россия томони АҚШ розилиги билан Россиянинг Америкадаги сайловларга эҳтимолий «аралашуви» мавзуси бўйича ёзишмаларни эълон қилишга тайёр. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, расмий каналлар орқали биринчи тегишли хабар 2016 йил октябрь ойида келиб тушган. Шу билан бирга, барча маълумот Россия томонидан таҳлил қилинган ва АҚШ президенти Дональд Трампнинг инаугурациясидан аввал Вашингтонга топширилган.
«Шу нуқтаи назардан, Америка томони бунга рози бўлса, биз барча мавжуд бўлган ёзишмаларни эълон қилишга тайёрмиз», - дея таъкидлаб ўтди Мурашов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ CNN телеканали АҚШ президенти Дональд Трамп жиддий хавотирга тушиб қолганини билдирганди.
Мавзуга оид
14:35 / 04.11.2024
АҚШ Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини қўллаб-қувватлади
11:10 / 04.11.2024
CNN: АҚШ сайловлари Путинни Киев билан мулоқотга ундамайди
09:30 / 04.11.2024
Камала Ҳаррис АҚШ президентлик сайловларида овоз берди
16:42 / 03.11.2024