Жаҳон | 13:50 / 11.12.2018
3458
1 дақиқада ўқилади

Таиландда сиёсий ҳаракатларга тақиқ бекор қилинди

Фото: AP

Таиланд ҳукумати ҳарбийлар томонидан сиёсий фаолиятга жорий этилган тақиқни бекор қилди. Бу ҳақда Reuters ушбу давлат ОАВга асосан хабар бермоқда.

Мамлакатнинг ҳарбий ҳукумати 2014 йилда ҳокимият тепасига келгандан кейин сиёсий ҳаракатларга тақиқ қўйганди. Таъкидланишича, чекловлар сентябрь ойида биринчи марта юмшатилди, ўшанда сиёсий партияларни ташкил этишга тақиқ бекор қилинди.

«Одамлар ва сиёсий партиялар сайловлар олдидан кузатиладиган даврда, конституцияга мувофиқ, сиёсий фаолиятда иштирок этиши мумкин», - дейилади хабарда.

Мавзуга оид