Спорт | 03:23 / 13.12.2018
16939
3 дақиқада ўқилади

ЕЧЛ. "Ювентус" ва "МЮ" сафарда мағлубиятга учради, "Сити" ўз майдонида "Ҳоффенхайм"ни енгди

Фото: Twitter/ChampionsLeague

Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинлари ўтказилди ва плей-оффнинг сўнгги иштирокчиси маълум бўлди.

"F" гуруҳида иккинчи ўрин учун даъвогарларнинг ўзаро баҳси "Шахтер" – "Лион" ўйинида дуранг қайд этилди. Бу натижа меҳмонларга кейинги босқич йўлланмасини тақдим этган бўлса, украинлар курашни Европа Лигасида давом эттирадиган бўлди.

"Янг Бойз" майдонига сафар қилган "Ювентус" 2:1 ҳисобида мағбиятга учради. Майдон эгалари сафида Оаро дублга эришган бўлса, меҳмонларнинг ягона голи Дибала томонидан киритилди. 

"Валенсия" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонлар сафида Солер ҳисобни очган бўлса, 2-голни "МЮ" аъзоси Жонс ўз дарвозасига киритиб қўйди. Меҳмонларнинг ягона голи 87-дақиқада Рэшфорд томонидан киритилди. 

Янг Бойз – Ювентус 2:1

Голлар: 1:0 – 30, пенальти Оаро, 2:0 – 68 Оаро, 2:1 – 80 Дибала.
Янг Бойз – Вельфли, Камара, Гарсия, Мбабу, Бенито, Соу (Вютрих, 90), Лаупер, Эбишер, Фасснахт (Бертоне, 80), Оаро, Нгамале (Шик, 85).
Ювентус – Шченсны, Де Шильо (Дибала, 72), Бонуччи, Ругани, Пьянич (Жан, 65), Куадрадо (Алекс Сандро, 23), Бентанкур, Дуглас Коста, Бернардески, Манжукич, Роналду.
Огоҳлантиришлар: Камара (62), Бернардески (64), Гарсия (72), Вельфли (83).

Валенсия – Манчестер Юнайтед 2:1

Голлар: 1:0 – 17 Солер, 2:0 – 47, автогол Жонс, 2:1 – 87 Рэшфорд.
Валенсия – Доменек, Тони Лато (Гарай, 51), Пиччини, Рубен Везу, Диакаби, Парехо, Солер, Черышев (Ферран Торрес, 66), Кондогбиа, Санти Мина (Родриго, 68), Батшуайи.
Манчестер Юнайтед –    Ромеро, Жонс, Рохо (Янг, 46), Байи, Валенсия, Перейра, Феллайни, Мата, Погба, Фред (Рэшфорд, 57), Лукаку (Лингард, 69).
Огоҳлантиришлар: Валенсия (11), Тони Лато (28), Байи (30), Рэшфорд (81).

Манчестер Сити – Ҳоффенхайм 2:1
Голлар: 0:1 – 16, пенальти Крамарич, 1:1 – 45 Сане, 2:1 – 61 Сане.

Аякс – Бавария 3:3
Голлар: 0:1 – 13 Левандовски, 1:1 – 61 Тадич, 2:1 – 82, пенальти Тадич, 2:2 – 87, пенальти Левандовски, 2:3 – 90 Коман, 3:3 – 90, автогол Зюле.

Бенфика – АЕК 1:0
Гол: 1:0 – 88 Гримальдо.

Шахтер – Лион 1:1
Голлар: 1:0 – 22 Мораес, 1:1 – 65 Фекир.

Азимжон Бердибеков
Тайёрлаган Азимжон Бердибеков
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид