Жаҳон | 22:26 / 13.12.2018
19270
2 дақиқада ўқилади

Путин Узоқ Шарқ пойтахтини Владивостокка кўчирди 

Фото: Вячеслав Прокофьев/ТАСС

Россия президенти Владимир Путин Узоқ Шарқ пойтахтини Приморе ўлкаси губернатори вазифасини вақтинчалик бажарувчи Олег Кожемяко илтимоси билан Хабаровскдан Владивостокка кўчирди.  

Путин ўз маъмуриятига пойтахтнинг кўчирилиши бўйича зарур тадбирларни амалга оширишни буюрган.

“Биринчидан, бу биз учун обрў. Бу қандайдир пуллар ва эътибор. Биз меҳмондўст одамлармиз, барчани кутиб оламиз”, деб айтган Кожемяко. Унинг фикрича, пойтахтнинг кўчирилиши янги иш ўринлари яратилишига олиб келади.

Бироқ Хабаровск мэри Сергей Кравчук ва Хабаровск ўлкаси губернатори Сергей Фургал бунга қарши чиқишган. Кравчукнинг айтишича, айнан Хабаровск энг йирик логистик марказ ҳисобланади. “Нима Владивостокнинг пойтахтни кўчиртиришдан бошқа иши йўқми? Мен бунга қаршиман ва Хабаровск Узоқ Шарқнинг тарихий маркази деб айтаман”, деб таъкидлаб ўтган Кравчук. 

Кожемяко Приморе ўлкаси губернатори вазифасини бажарувчига сайловларнинг иккинчи тури ноқонуний деб топилганидан кейин айланган. Такрорий овоз бериш 16 декабрда бўлиб ўтади.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид