Жаҳон | 19:20 / 13.12.2018
28114
1 дақиқада ўқилади

Россия ТИВ Украина қўшинлари Донбассга ҳужум қилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди

Фото: ria.ru

Яқин кунлар ичида Киев Донбасс билан чегарада ҳарбий иғвогарлик уюштириши мумкин. Бу ҳақда Россия ТИВ вакили Мария Захарова маълум қилди, деб хабар берди РИА Новости.

Унинг сўзларига кўра, Украина ҳарбий ҳолатдан фойдаланмоқчи ва Донецк назорати остидаги Азовбўйи ҳудудини эгаллаш учун ҳужум уюштирмоқчи.  

Аввалроқ Донецк украиналик ҳарбийларнинг эҳтимолий иғвогарликлари ҳақида маълум қилганди.

Халқ милицияси бошқармасининг билдиришича, Донецк вилояти жанубида 12 мингдан ортиқ украин ҳарбийлари ва 90 та ҳарбий техника тўпланган.

Мавзуга оид