Жаҳон | 10:20 / 14.12.2018
7149
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея президенти ҳукуматда катта кўламли ўзгартиришлар амалга оширди 

Фото: AFP Photo/KIM HONG-JI

Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин ҳукуматда катта кўламли ўзгартиришлар амалга ошириб, 16 нафар янги вазир ўринбосарларини тайинлади. 

Президентнинг ишчи масалалар бўйича ёрдамчиси Ли Хо Сен молия вазирининг биринчи ўринбосари, фан ва техника бўйича ёрдамчиси Мун Ми Ок эса фан вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган. Молия вазирлигининг бюджет бошқармаси бошлиғи Ку Юн Чхоль молия вазирининг иккинчи ўринбосари лавозимини эгаллаган. 

Жумладан, спортга кўмак кўрсатувчи жамғарманинг юқори мансабдор шахси Ким Ен Сам маданият ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинлаган.

Таъкидланишича, ҳукуматдаги ўзгартиришлар Мун Чжэ Иннинг давлат ишларини қатъийроқ назорат остига олишга тайёрлигини кўрсатади. 

Мавзуга оид