Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенко Путин ва Назарбоев узр сўрашгани ҳақида айтди
Белоруссия президенти Александр Лукашенко Санкт-Петербургда бўлиб ўтган Евросиё иқтисодий ҳамжамияти саммитида Россия президенти Владимир Путин билан тортишувини изоҳлар экан, йиғилишда барча қатнашчилар бир-биридан узр сўраганини айтди. Бу ҳақда «БелТА» хабар берди
«У ерда шундай алғов-далғов бўлди... Назарбоев узр сўрай бошлади. Дарҳақиқат шундай бўлди: биз йиғилишда бир-биримиздан узр сўрадик. Аммо Россия ОАВ бу ҳолатни бошқача талқин қилди», дейди Белоруссия президенти.
Лукашенко изоҳлаган ҳолат 6 декабрь куни Евросиё иқтисодий ҳамжамиятида содир бўлди. У Минскка сотилаётган газ нархи учун Россия ҳукуматини танқид қилди. Лукашенко беларуслик истеъмолчилар учун ҳар минг куб метр газ нархи 130 долларни ташкил этишини, Россия қўшни ҳудудларида эса (масалан, Смоленск областида) фақатгина 70 доллар туришини айтди.
Бунга жавобан Путин агар Россия Беларусга газни бозор нархида сотганида, унда унинг нархи 130 доллар эмас, балки 250 доллар бўлишини ҳамда келгуси йилдан Белоруссия газни 127 доллардан сотиб олиши мумкинлигини билдирди.
Кейинроқ Лукашенко Владимир Путин билан яна бир бор учрашиш ниятида эканлигини маълум қилди.
Мавзуга оид
16:08 / 30.01.2026
Трамп Путин кучли совуқ туфайли Киевга зарбаларни тўхтатиб туришини айтди
07:50 / 23.01.2026
Путин Кремлда Трампнинг вакиллари билан учрашди
22:39 / 21.01.2026
Агар Путин ва Зеленский тинчлик шартномасини тузмаса, улар аҳмоқ бўлади – Трамп
10:30 / 21.01.2026