Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малида жангарилар ҳужуми вақтида 42 киши ҳалок бўлди
Фото: Nic Bothma/EPA
Мали шарқида жангарилар ҳужуми оқибатида 42 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда MaliJet маҳаллий портали маълум қилди.
Маълум қилинишича, Менака шаҳри яқинида 11 ва 12 декабрга ўтар кечаси иккита аҳоли пунктига ҳужум қилинган. “Азаваднинг фаровонлиги учун ҳаракат” (MSA) ташкилоти баёнотига кўра, мотоциклларда бўлган бир гуруҳ жангарилар уйларга ўт қўйиб, одамларни ўққа тутган.
MSA 2016 йилда туареглар қабилаларининг миллий-озодлик ҳаракатининг собиқ аъзоларидан тузилган.
Малидаги инқироз қўшни Ливияда 2011 йилда Муаммар Каззофийнинг тузуми ағдарилгани оқибатида юзага келган. Ўшанда Мали ҳудудига туареглар қабилаларидан қочқинлар ёпирилган. Улар мамлакатнинг шимолий қисмини эгаллаб, у ерда Азавад давлатини тузишганини эълон қилишган. Кейинроқ туарегларни ушбу ҳудудлардан экстремистлар сиқиб чиқарган.
Мавзуга оид
11:49 / 14.11.2025
Малида жангарилар тиктокчи қизни қатл этди. Мамлакат пойтахти хавф остида
21:18 / 04.11.2025
Дубай амирининг қариндоши 50 млн евро эвазига тутқунликдан озод қилинди
09:30 / 24.07.2025
"Вагнер" ХҲК Малида тинч аҳолини ўлдиришда айбланмоқда
08:31 / 25.06.2025