Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
TripAdvisor 2018 йилнинг энг оммабоп диққатга сазовор масканларини эълон қилди
2018 йилда энг оммабоп диққатга сазовор маскан Римдаги Колизей бўлди. Бу ҳақда сайёҳларнинг брон қилиш бўйича статистикасига асосланиб TripAdvisor хабар қилмоқда.
Кейинги ўринларда Римдаги Ватикан музейи, Нью-Йоркдаги Озодлик ҳайкали, Париждаги Лувр музейи ва Эйфел минораси жойлашди. Энг оммабоп масканлар ўнталигига шунингдек, Барселонадаги Базилика Саграда-Фамилия, Сан-Францискодаги Олтин дарвоза кўприги, Британиядаги Стоунхенж, Версал саройи ва Венециядаги Гранде канали кирди.
2017 йилда энг оммабоп масканлар рейтингида биринчи ўринни Ватикан музейи эгаллаганди. Иккинчи ўринда Чикаго шаҳри, учинчи ўринда Колизей қайд этилганди. Рўйхатдан шунингдек, Базилика Саграда-Фамилия, Эйфел минораси, Калифорниядаги Warner Bros. киностудияси, Нью-Йоркдаги Эмпайр-стейт-билдинг жой олганди.
Мавзуга оид
22:50 / 03.06.2026
80 минг аҳолига мўлжалланган дунёдаги биринчи сузувчи шаҳар лойиҳаси қайта тикланди
20:26 / 29.05.2026
Хитойнинг Spring Airlines авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўйиши мумкин
21:07 / 28.05.2026
Швейцария энг қиммат мамлакат мақомини бошқа давлатга бой берди
18:32 / 27.05.2026